Жаҳон

Россия Беларус орқали Украинага қарши янги фронт очишга уринмоқда — WSJ

Маълумотларга кўра, Кремль Беларусга молиявий босим ўтказиб, уни урушга янада фаол жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Россия Беларус орқали Украинага қарши янги фронт очишга уринмоқда — WSJ

 

Россия Беларусни Украинага қарши урушга янада фаол жалб этиш мақсадида Минскга босимни кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal Россия ва Европанинг амалдаги ҳамда собиқ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Москва Беларус ҳудудидан Украинага қарши дрон ҳужумларини амалга ошириш, фронт чизиғини ғарбга кенгайтириш ҳамда Украина қўшинларини шарқий йўналишлардан чалғитиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, Беларусдан НАТОга аъзо қўшни давлатларга қарши гибрид операциялар учун фойдаланиш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

 

Манбаларга кўра, Россия жорий йил бошидан буён Минскни урушдаги ролини кенгайтиришга кўндиришга уринмоқда. Хусусан, Россиянинг Беларусдаги элчиси Борис Гризлов ва Беларус президенти Александр Лукашенко ўртасида бир қатор музокаралар бўлиб ўтган. Собиқ россиялик разведка ходимларидан бири Москва Беларусга молиявий ёрдамни қисқартириш билан таҳдид қилиб, босим ўтказганини маълум қилган.

 

Нашр таъкидлашича, Россия армияси Украина шарқида жангларни давом эттирар экан, Беларус Москва учун муҳим стратегик ҳудудга айланиши мумкин. Бундан ташқари, Россиянинг тактик ядровий қуроллари Беларус ҳудудида жойлаштирилгани вазиятни янада мураккаблаштириши қайд этилган.

 

Май ойида Россия ва Беларус қўшма ядровий машғулотлар ўтказган, Россия қўшинлари эса ядровий каллакларни Беларусдаги полигонларга кўчириш бўйича амалий ҳаракатларни намойиш этган.

 

Шунингдек, нашр Франция президенти Эммануэл Макрон май ойида Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, Беларуснинг урушдаги иштироки кучайиши мумкинлигидан хавотир билдирганини эслатган. Лукашенко бундай ниятларни рад этган бўлсада, Париждан бундай огоҳлантириш бўлганини тасдиқлаган.

 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам аввалроқ Россия Беларусни янги агрессив операцияларга жалб этишга уринаётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Киев Россия ва Беларус ўртасидаги мулоқот тафсилотларидан хабардор бўлиб, Беларус ҳудудидан Украина ёки НАТО мамлакатларига қарши эҳтимолий ҳарбий операциялар режалаштирилаётганини кузатиб бормоқда.

 

Бироқ The Wall Street Journal манбалари Россия Беларус ҳудудидан дарҳол фойдаланишга тайёрланаётгани ҳақида аниқ аломатлар мавжуд эмаслигини, аммо бундай сценарий ҳануз кун тартибида қолаётганини қайд этган. Нашрга кўра, эҳтимолий операциялар анъанавий ҳарбий ҳужум эмас, балки НАТО мудофаасини синовдан ўтказиш ёки Украинани қўллаб-қувватлашга путур етказишга қаратилган гибрид ҳаракатлар кўринишида бўлиши мумкин.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"