Ўзбекистон

Тошкентда қалбаки 10 минг долларни 6,5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Тезкор тадбир давомида қалбаки валюталар мусодара қилинган.

Тошкентда қалбаки 10 минг долларни 6,5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, фуқаро A.A. 100 долларлик купюралардаги қалбаки 10 минг АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 6,5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор тадбир давомида қалбаки валюталар мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси — қалбаки пул, актсиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида ҳам қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олиниб, уларга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.