Жиноят

Малайзияда 3 нафар ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди

Улар ўзлари билмаган ҳолда наркокурерлик қилган. Мамлакатга саёҳат учун борган аёлларнинг чемоданидан синтетик наркотиклар топилган.

Малайзияда 3 нафар ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди

Малайзияда бир неча йил аввал гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ жиноятда айбланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг истеъфодаги ходими Ўктам Сувонов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, 56 ва 54 ёшли икки аёл ҳамда уларнинг бир таниши Куала-Лумпур аэропортида йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар билан қўлга олинган. Кейинчалик Малайзия суди уларга нисбатан ўлим жазоси тайинлаган.

 

Сувоновнинг айтишича, воқеа аёллардан бирининг қизи чет эл фуқаросига турмушга чиққач, онасини Малайзияга бепул саёҳатга таклиф қилиши билан бошланган. Аёл сафарга узоқ йиллардан буён ногирон қизини парваришлаб келаётган қўшниси ва яна бир танишини ҳам таклиф қилган.

 

Маълум қилинишича, парвоз олдидан нотаниш шахс уларга бўш чемоданларни топширган. Куала-Лумпурга етиб борганларида эса уларни ҳеч ким кутиб олмаган. Шундан сўнг аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилган.

 

Текширув давомида ҳар бир чемодандан тўрт килограммдан метамфетамин аниқланган. Сувоновнинг таъкидлашича, аёллар ўзлари билмаган ҳолда наркокурер сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин.

 

Истеъфодаги ДХХ ходими кейинчалик Малайзияга бориб, қамоқхонада аёллар билан учрашганини ҳам айтди. Унинг сўзларига кўра, маҳкумалардан бири учрашув чоғида:

 

“Сиз, эҳтимол, ҳаётимда кўриб турган энг сўнгги ватандошимсиз”, деган.

 

Ўктам Сувонов мазкур иш бўйича чиқарилган ўлим жазоси ижро этилган ёки этилмагани ҳақида маълумот бермади.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"