Жаҳон

АҚШ Венесуэладаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 150 млн доллар ажратади

Маблағ фавқулодда қидирув-қутқарув ишлари, ҳаво транспорти орқали ёрдам етказиш ҳамда гуманитар операцияларни мувофиқлаштиришга йўналтирилади.

АҚШ Венесуэладаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 150 млн доллар ажратади

 

АҚШ маъмурияти Венесуэлада юз берган вайронкор зилзилалар оқибатларини бартараф этиш ишлари учун 150 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратишини маълум қилди.

 

АҚШ Давлат департаменти берган баёнотга кўра, ажратилаётган маблағ фавқулодда қидирув-қутқарув ишлари, ҳаво транспорти орқали ёрдам етказиш ҳамда гуманитар операцияларни мувофиқлаштиришга йўналтирилади.

 

Маълум қилинишича, ёрдам пакетининг 50 миллион доллари Венесуэладаги ҳамкор ташкилотларга, 100 миллион доллари эса БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) орқали тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 25–26 июнь кунлари Венесуэлада кетма-кет 7,2, 7,5 ва 4,5 магнитудали зилзилалар содир бўлган эди. Табиий офатдан мамлакатнинг шимолидаги Ла Гуайра штати энг кўп зарар кўрди ва ҳудуд фавқулодда фалокат зонаси деб эълон қилинган.

 

Ҳозирда қутқарув хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда инфратузилмага етказилган зарарни баҳолаш ишларини давом эттирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги расмий маълумотларга кўра, Венесуэладаги кучли зилзилалар оқибатида 235 киши ҳалок бўлган, 4 300 нафардан ортиқ фуқаро жароҳат олган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"