Жаҳон

Испанияда жазирама оқибатида тўрт кунда 200 дан ортиқ киши вафот этди

Мамлакатда қизил хавф даражаси эълон қилинган.

Испанияда жазирама оқибатида тўрт кунда 200 дан ортиқ киши вафот этди

 

Испанияда аномал иссиқ тўлқини оқибатида сўнгги тўрт кун ичида камида 212 киши вафот этди.

 

Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, 21–24 июнь кунлари кузатилган кескин иссиқ ҳаво ўлим ҳолатларининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлган. Бу ҳақда АFP хабар берди.

 

Ҳозирда Испания, Франция ҳамда Марказий ва Ғарбий Европанинг қатор давлатларида аномал иссиқ сабаб энг юқори — қизил хавф даражаси эълон қилинган.

 

Францияда ҳам вазият мураккаблигича қолмоқда. Юқори ҳарорат туфайли дарёлар суви меъёрдан ортиқ исиб кетгани сабаб айрим атом электр станцияларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, жазирамадан қочиш мақсадида сув ҳавзаларига кирган 40 нафардан ортиқ киши чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, экстремал иссиқ, айниқса, кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар учун жиддий хавф туғдиради. Иссиқ уриши, сувсизланиш ҳамда юрак-қон томир касалликлари оқибатида ўлим хавфи ҳароратнинг меъёрдан ҳар бир қўшимча даражага ошиши билан тахминан 9–10 фоизга ортади.

 

Маълумот учун, Испанияда 2025 йилда май–сентябрь ойларидаги жазирама оқибатида 3 832 киши вафот этган. Мамлакатда энг юқори кўрсаткич эса 2022 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда аномал иссиқ сабаб 4 789 киши ҳаётдан кўз юмган. Сўнгги ўн йил давомида эса экстремал ҳароратлар оқибатида жами 27 564 нафар фуқаро вафот этган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"