Жаҳон

Жанубий Корея собиқ президенти учун ўлим жазоси сўралди

Юн Сок Ёл иши бўйича апелляция судида прокуратура умрбод қамоқни етарли эмас деб ҳисобламоқда.

Жанубий Корея собиқ президенти учун ўлим жазоси сўралди

 

Жанубий Корея махсус прокуратураси собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан қўзғолон айблови бўйича кўрилаётган апелляция ишида яна ўлим жазосини талаб қилди.

 

Yonhap хабарига кўра, махсус прокурор бошчилигидаги тергов гуруҳи Сеул Олий судига тегишли илтимосномани тақдим этган.

 

Прокуратура аввалги инстанция томонидан чиқарилган умрбод қамоқ жазоси содир этилган жиноят оғирлигига мос эмаслигини таъкидлаб, суддан энг оғир жазони қўллашни сўрамоқда. Шунингдек, улар қуйи суд томонидан ҳарбий ҳолат жорий этишга тайёргарлик бўйича муҳим далиллардан бири сифатида баҳоланган собиқ ҳарбий хизматчи Но Санг-воннинг ёзувлари рад этилганига ҳам эътироз билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 3 декабрь куни Юн Сок Ёл Шимолий Кореядан келаётган таҳдидни асос қилиб, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Бироқ унинг мурожаатидан тахминан 150 дақиқа ўтиб, Миллий ассамблея ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берган. Орадан кўп ўтмай собиқ президент ҳибсга олинган.

 

2026 йил февраль ойида суд Юн Сок Ёлни парламент ҳудудига ҳарбийларни юбориш орқали Миллий ассамблея фаолиятига ноқонуний аралашишга уринган, деб топиб, уни умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилган эди. Эндиликда мазкур иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"