Ўзбекистон

Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади қидирув ишлари натижасида бир кундан сўнг сувдан олиб чиқилган.

Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб ҳалок бўлди



Бухоро вилоятининг Когон туманида каналда чўмилаётган 17 ёшли фуқаро сувга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.



Қайд этилишича, 27 июнь куни соат 14:50 да «112» тизими орқали 2009 йилда туғилган фуқаронинг Когон тумани «Сорғун» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.



Маълумотларга кўра, ҳодиса кенглиги 18–20 метр, чуқурлиги эса 7–8 метр бўлган каналда содир бўлган.



Воқеа жойида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда маҳаллий фуқаролар иштирокида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Натижада марҳумнинг жасади 28 июнь куни соат 16:40 да топилиб, сувдан олиб чиқилган.

 


Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам икки нафар бола каналга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"