Ўзбекистон

Милтиқ, патрон ва ўқлар божхона чегарасидан ўта олмади

“Навоий” чегара божхона постида қурол ва патронларни ноқонуний олиб киришга бўлган икки ҳолат фош этилди.

Милтиқ, патрон ва ўқлар божхона чегарасидан ўта олмади

 

Давлат божхона хизмати ходимлари томонидан ўтказилган божхона назорати давомида мамлакат ҳудудига қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб киришга бўлган икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, «Навоий» чегара божхона пости орқали пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юки текширилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 1 дона “KRAL ARMS” русумли милтиқ ва 44 дона “SPOTXON” русумли ўқ борлиги аниқланган.

 

Яна бир ҳолатда эса бошқа бир йўловчининг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, декларацияда кўрсатилмаган 1 дона “RETAY G19C” русумли тўппонча ҳамда 30 дона “Kaiser” русумли патрон борлиги фош этилган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Навоий» чегара божхона постида йўлбарссимон бўғма илонни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилгани хабар қилинган эди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.