Жаҳон

Саудия Арабистони Футбол Федерацияси президенти истеъфога чиқди

Саудия терма жамоаси гуруҳ босқичида 2 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.

Саудия Арабистони Футбол Федерацияси президенти истеъфога чиқди

 

Саудия Арабистони Футбол Федерацияси президенти Ёсир Ал-Мишал миллий терма жамоанинг 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки ортидан лавозимини тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Ал-Мишал баёнотида федерация раҳбарияти Саудия футболини ривожлантириш ва мухлислар кутган натижаларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солганини, бироқ терма жамоанинг плей-офф босқичига чиқа олмагани умумий мақсадларга мос келмаслигини таъкидлаган.

 

“Миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига чиқа олмагани бизнинг умумий амбицияларимизга мос келмайди. Бунинг учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан ва мухлислардан узр сўрайман”, — деган Ал-Мишал.

 

Унинг сўзларига кўра, масъулият янги босқич учун имконият яратишни талаб қилади. Шу сабабли у амалдаги ваколат муддати якунланишини кутмасдан лавозимини тарк этишга қарор қилган. Эндиликда амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ, Саудия Арабистони Футбол Федерациясининг янги раҳбариятини сайлаш жараёни бошланади.

 

Ёсир Ал-Мишал лавозимини тарк этаётган бўлсада, Саудия спортини ривожлантириш йўлида фаолиятини давом эттиришини билдириб, футбол жамоатчилиги ва мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор қилган.

 

Маълумот учун, Саудия Арабистони терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 2 очко жамғариб, ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатида жамоа муваффақиятсиз иштирок этгани ортидан лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берилган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.