Жиноят

Қашқадарёда вояга етмаган қиз тўрт эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат назоратга олинганини билдириб, жабрланувчига психологик, онасига эса юридик ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

Қашқадарёда вояга етмаган қиз тўрт эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз тўрт эркак томонидан зўрланганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Nemolchi.uz.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 7 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ш.Х. (23 ёш), Д.Х. (22), О.Н. (20) ва Д.А. (21) 14 ёшли қизни Damas русумли автомашинага миндириб, далага олиб бориб, зўрлаган.

 

Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойини кўздан кечириб, иш учун аҳамиятли бўлган ашё ва далилларни олган. Судга оид тиббий, биологик ва психологик экспертизалар тайинланган.

 

8 июнь куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 29 июнь куни эса иш Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми "а" бандига қайта малакаланиб, гумонланувчиларга айблов эълон қилинган ва улар процессуал тартибда ушланган.

 

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган бўлиб, дастлабки тергов якуни бўйича барча айбдор шахсларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.

 

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди. Агентликка кўра, жабрланувчига психологик, унинг онасига эса юридик ёрдам кўрсатилган.

 

Жабрланувчи билан ишлаш мақсадида маҳалладаги ижтимоий ходим ҳамда Яккабоғ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими мутахассислари томонидан индивидуал ижтимоий кузатув ("кейс") очилиб, дастлабки баҳолаш ишлари ўтказилган.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"