Жаҳон

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўзгарди

Садир Жапаров МХДҚ раиси Жумғалбек Шабданбековни бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилди.

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўзгарди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Жумғалбек Шабданбековни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида маълум қилинди.

 

Президент фармонига кўра, Шабданбековни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарор унинг бошқа лавозимга ўтказилгани муносабати билан қабул қилинган.

 

Шунингдек, Садир Жапаров Қирғизистон бош прокурори Мақсат Асаналиевнинг истеъфосини қабул қилди ва уни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

 

“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров имзолаган Фармонга мувофиқ, Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисми 2-банди ва 71-моддаларига мувофиқ Максат Кубатович Асаналиeв Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимига Асаналиев Максат Кубатовичнинг номзоди тасдиқлаш учун Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

 

Маълумот ўрнида, 2026 йилнинг февралида, Қамчибек Ташиев ишдан олинганидан кейин Шабданбеков Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

 

Қамчибек Ташиев ўшанда ишдан бўшатилишини кутмаганини айтган. Қирғизистон президенти эса Ташиев давлат хизматига қайтмаслигини билдирган. Жогорку Кенеш депутати Элвира Сурабалдиева собиқ МХДҚ раҳбари давлат тўнтаришига уринишни ташкил қилгани сабаб лавозимидан четлатилганини маълум қилганди.

 

Қамчибек Ташиев ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Иш доирасида яна етти нафар собиқ амалдор, жумладан, собиқ бош прокурор Курманкул Зулушев ва собиқ парламент спикери Нурланбек Турғунбек уулу ҳам судланмоқда.

 

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"