Жиноят

Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 201 килограмм каннабис ва қарийб 2 килограмм гашиш мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро ўз хонадони ҳовлисидаги 5,3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, сотиш мақсадида 714 туп каннабис ўсимлигини парваришлаётгани аниқланган.

 

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган каннабиснинг соф оғирлиги 201 килограммни ташкил этган.

 

Яна бир ҳолатда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ДХХ ва божхона органлари ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган.

 

Текширув давомида унинг қўлидаги целлофан пакетдан 1 килограмм 994 грамм гашиш топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу гиёҳвандлик воситаси қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиб, уни Тошкент шаҳрида сотиш режалаштирилган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"