Жиноят

Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбек олиш схемаси аниқланди

Ушбу схема ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чек сотиш ва улар асосида ноқонуний кешбек олиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилган.

Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбек олиш схемаси аниқланди

Фарғона вилоятида сунъий ҚҚС шакллантириш орқали ноқонуний кешбек олишга қаратилган йирик фирибгарлик схемаси аниқланди. Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш юзасидан олиб борилган тезкор таҳлиллар давомида фуқаро Т.З. раҳбарлигидаги “Э.Ф.Ф.” ва “Ф.Э.О.З.” МЧЖлари томонидан жорий йил май ойида Термиз шаҳрида рўйхатдан ўтган “Т.Б.С.Э.” МЧЖдан жами 1,2 триллион сўмлик ун ва сариёғ маҳсулотлари харид қилингани ҳақида электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилгани аниқланган.

 

Солиқ органлари корхоналарнинг ҚҚС ҳисоботлари ҳамда уларнинг юридик манзилларидаги омборларни ўрганганда, Фарғонадаги корхоналарга амалда ҳеч қандай маҳсулот етказиб берилмагани, шунингдек, товарлар учун бирор сўм ҳам пул ўтказилмагани маълум бўлган.

 

Дастлабки хулосаларга кўра, Термиздаги корхона Фарғонадаги икки МЧЖ учун 125,4 миллиард сўмлик сунъий ҚҚС шакллантиришга уринган.

 

Тезкор чоралар натижасида “Э.Ф.Ф.” ва “Ф.Э.О.З.” МЧЖларнинг ҚҚС гувоҳномалари вақтинча тўхтатилиб, аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоботлари қабул қилинди ҳамда 125,4 миллиард сўмлик сунъий ҚҚС ҳисобдан чиқарилди.

 

Солиқ бошқармаси маълумотига кўра, мазкур схема ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чекларни сотиш ва улар асосида ноқонуний кешбек олиш имкониятини яратишга қаратилган.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

 

Солиқ органлари фуқароларни “Солиқ” мобил иловасида фақат ўзлари амалга оширган харидлар ва фойдаланилган хизматлар учун берилган ҳақиқий фискал чекларни рўйхатдан ўтказишга чақирди.

 

Ижтимоий тармоқлар ёки бошқа шахслар орқали тарқатилаётган сохта чекларни рўйхатдан ўтказиш қонунчиликка зид экани ва бунинг учун жавобгарлик белгиланганлиги эслатиб ўтилди.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"