Жаҳон

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

АҚШ жорий йил бошида Нигерияга юборган ҳарбий хизматчиларининг аксариятини мамлакатдан олиб чиқди. Улар ИШИД жангари гуруҳларига қарши курашда Нигерия хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун сафарбар этилган эди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Ўтган йил декабрь ойида АҚШ ва Нигерия ҳарбийлари Чад кўли ҳавзасида қўшма операцияни бошлаган. Операция доирасида Рождество куни жангарилар нишонларига зарбалар берилган, орадан икки ой ўтиб эса қарийб 200 нафар америкалик ҳарбий Нигерияга юборилган.

 

Бир неча ой давом этган операция натижасида “ИШИД” террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абу-Билол ал-Минукий йўқ қилинган. АҚШнинг Африкадаги Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Дагвин Андерсон операция муваффақиятли якунланганини билдириб, Нигериядаги “ИШИД” раҳбариятига жиддий зарба берилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қўшма амалиёт натижасида гуруҳнинг маҳаллий қўмондонлик тизими ва халқаро тармоқ билан алоқалари издан чиқарилган.

 

Нигерия армияси вакили генерал-майор Майкл Оножа эса BBC'га берган изоҳида америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилиши мамлакатнинг терроризмга қарши операцияларига салбий таъсир кўрсатмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги разведка маълумотлари алмашинуви давом этади.

 

Шу билан бирга, АҚШ ва Нигерия олиб борган амалиётларга қарамай, жиҳодчи гуруҳлар, айниқса мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларида ҳужумларни давом эттирмоқда.

 

Таҳлилчиларга кўра, “ИШИД” сўнгги йилларда ўз фаолиятини Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка давлатларига йўналтирган. Ҳозирда гуруҳ ҳужумларининг қарийб 90 фоизи ушбу минтақада содир этилмоқда ва унинг Нигериядаги бўлинмаси энг фаол тармоқлардан бири ҳисобланади.

 

Нигерия ҳукумати бир вақтнинг ўзида экстремистик гуруҳлар, қуролли бандитлар ва бошқа жиноий тўдалар таҳдидига қарши кураш олиб бормоқда.

 

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди | Zamon.uz