Жаҳон

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

3 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.

 

Хабарга кўра, Эрон ва Ироқда мамлакатнинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 4–9 июль кунлари бўлиб ўтади.

 

Видолашув маросимида Туркия витсе-президенти, шунингдек, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Ироқ президенти Низар Амиди, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Грузия президенти Михаил Кавелашвили, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев ҳамда Қирғизистон парламенти раиси Марлен Мамталиев ҳам иштирок этиш учун Эронга ташриф буюрган.

 

Маълум қилинишича, Хоманаийнинг жасади “Имом Хомейний ал-Мусалла” мажмуасида сақланмоқда. Маросимларда 12 миллиондан 20 миллион нафаргача одам қатнашиши кутилмоқда.

 

Ташкилий ишларга зиёратчилар учун минглаб лагерлар ташкил этиш, бир миллиондан ортиқ хориждан келган меҳмонларни жойлаштириш ҳамда Теҳрон марказида одамлар оқимини бошқариш чоралари киради.

 

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"