Жаҳон

Қамчибек Ташиев ҳукмдан бир кун ўтмай футбол учрашувида кўриниш берди

Ташиев ҳокимиятни куч билан эгаллашга уринишда айбдор деб топилганди.

Қамчибек Ташиев ҳукмдан бир кун ўтмай футбол учрашувида кўриниш берди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев 3 июль куни Манас шаҳридаги “Курманбек” стадионида бўлиб ўтган Қирғизистон Премер-лигаси учрашувини томоша қилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тарқалган кадрларда Ташиевнинг VIP трибунага кириб бораётгани акс этган. Мазкур учрашувда “Мурас Юнайтед” ва “Азиягол” жамоалари ўзаро баҳслашиб, ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди “75 лар хати” деб номланган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарган эди. Суд Ташиевни ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш айби билан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва мол-мулкини мусодара этишга ҳукм қилди.

 

Шу билан бирга, суд унга уч йил муддатга пробация назоратини қўллагани сабабли у озодликдан маҳрум этиш жазосини амалда ўтамайди.

 

Лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш айблови бўйича эса Ташиев оқланди. Унинг адвокати ҳукм устидан апелляция шикояти берилишини маълум қилган.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.