Жиноят

Жиззахда 100 минг сўм пора олган ППХ инспекторига 20,6 млн сўм жарима тайинланди

У икки йил муддатга ИИОда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Жиззахда 100 минг сўм пора олган ППХ инспекторига 20,6 млн сўм жарима тайинланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида ҳайдовчидан 100 минг сўм пора олган патруль-пост хизмати инспектори суд ҳукми билан жаримага тортилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Б.Х. Жиззах вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати баталёнида инспектор лавозимида ишлаган. У Жиззах шаҳридаги "Эски шаҳар буюм бозори" ҳудуди олдида хизмат олиб бораётган вақтда тақиқланган жойда тўхтаган Чанган русумли микроавтобусни тўхтатиб, ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиши, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши ва бунинг оқибатида 1 миллион сўмдан ортиқ жарима ҳамда бошқа харажатлар юзага келишини билдирган.

 

Ҳайдовчи оилавий шароитини важ қилиб, уни огоҳлантириш билан қўйиб юборишни сўраган. Шундан сўнг инспектор аввал 1 миллион сўм, кейин эса 100 минг сўм эвазига масалани ҳал қилишни таклиф қилган. Ҳайдовчи сўралган маблағни инспектор кўрсатган банк картасига ўтказиб берган.

 

Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Хизмат текшируви якунига кўра, инспектор эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Фориш тумани суди Б.Х.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан айбдор деб топди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 20,6 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, суд ҳукми билан Б.Х. икки йил муддатга ички ишлар органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.