Ўзбекистон

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиши шартми?

“Узкомназорат” ЙПХ ходимларига ҳужжатларни электрон шаклда кўрсатиш мумкинлиги ҳақида видео эълон қилди. ЙҲХХ эса бу маълумотни эски таҳрир асосида рад этди.

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиши шартми?

Ижтимоий тармоқларда “Узкомназорат” матбуот хизмати томонидан ЙПХ ходими транспорт воситасини тўхтатганида ҳайдовчи ҳужжатларини электрон шаклда тақдим этиши мумкинлиги ҳақида видео эълон қилинди. Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) ушбу маълумотни ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, уни рад этди.

 

Бироқ, ЙҲХХ “фейк” деб баҳолаган хабарга раддияни эски таҳрир асосида тайёрлагани маълум бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Қайд этилишича, хизмат ўз изоҳида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорининг аввалги таҳририга таянган.

 

Ҳолбуки, мазкур қарорга 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарор билан ўзгартириш киритилган. Янгиланган таҳрирда “ички ишлар органлари ходимлари томонидан” деган қўшимча киритилган бўлиб, у рақамли сервислар орқали шакллантирилган ҳужжатларни ички ишлар органлари ходимларига электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини ҳам назарда тутади.

 

Шу боис, ЙҲХХ раддиясида амалдаги эмас, балки олдинги таҳрирдаги ҳуқуқий норма асос қилиб олингани ҳақида саволлар пайдо бўлмоқда. 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.