Жиноят

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиалининг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Филиалда электр ҳисоблагичлари билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланиб, ходимларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиалининг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ва Самарқанд филиалларида электр энергияси ҳисоблагичларини истеъмолчиларга ўрнатиш жараёнлари юзасидан хизмат текширувлари ўтказилаётганини маълум қилди.

 

Хабарга кўра, Ички аудит хизмати ҳамда Комплаенс назорати хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Андижон ҳудудий филиалида электр ҳисоблагичларини ўрнатиш жараёнида қонунчилик талабларининг бузилгани ва ҳисоблагичлар камомади аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. Натижада қонунбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган филиалнинг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жамиятга етказилган зарарни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Шунингдек, текширувлар давомида Самарқанд шаҳрида электр ҳисоблагичлари жамият маблағлари ҳисобидан истеъмолчиларга ноқонуний равишда ўрнатилгани ҳам аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маълум қилишича, Самарқанд вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам электр ҳисоблагичларини ўрнатиш жараёнлари юзасидан ўрганишлар давом эттирилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.