Жаҳон

Россия халқаро футбол ўйинларига қайтмайди

Россия футболи 2022 йилда Украинага қарши уруш бошланганидан кейин барча халқаро мусобақалардан четлатилган эди.

Россия халқаро футбол ўйинларига қайтмайди

 

FIFA ва UEFA ҳозирча Россия терма жамоалари ҳамда клубларини халқаро мусобақаларга қайтариш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси президенти Андрей Шевченко UEFA президенти Александер Чеферин билан учрашувдан сўнг маълум қилди, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

 

Шевченконинг айтишича, учрашув давомида Россия футболининг халқаро майдонга қайтиши масаласи муҳокама қилинган ва UEFA раҳбари бу борада ташкилот позицияси ўзгармаганини билдирган.

 

«Мен Александер Чеферин билан гаплашдим. Ҳозир Россия жамоаларини халқаро мусобақаларга қайтариш бўйича ҳеч қандай режа йўқ», — деди Шевченко.

 

Унинг сўзларига кўра, FIFA президенти Жанни Инфантино ҳам худди шундай позицияни билдирган.

 

Россия футболи 2022 йил февраль ойида Украинага қарши уруш бошланганидан сўнг FIFA ва UEFA томонидан барча халқаро мусобақалардан четлатилган. Шундан буён Россия терма жамоалари ва клублари Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ҳамда UEFAнинг клуб мусобақаларида иштирок эта олмаяпти.

 

Сўнгги кунларда Россия футболининг халқаро майдонга қайтиши ҳақидаги хабарлар яна муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунга Халқаро олимпия қўмитаси Россия Олимпия қўмитасига нисбатан айрим чекловларни юмшатгани туртки бўлди. Бироқ ХОҚ қарори FIFA ва UEFA учун мажбурий эмас. Ҳар бир халқаро спорт федерацияси бу борада мустақил қарор қабул қилади.

 

UEFA июнь ойида Россия терма жамоалари ва клублари 2026/27 йилги мавсумда ҳам ташкилот тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этмаслигини тасдиқлаган эди. Шунингдек, Александер Чеферин аввалроқ Россия жамоаларининг қайтиши уруш тугамагунча кун тартибида эмаслигини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, FIFA ХОҚнинг сўнгги қароридан кейин вазиятни таҳлил қилишини маълум қилган. Аммо ҳозирча Россия жамоаларининг халқаро футбол мусобақаларига қайтиши бўйича расмий қарор қабул қилинмаган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.