Жаҳон

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Янги санкциялар Эроннинг молиявий тармоқлари ва Али Ансорий бошқарувидаги активлар тизимини ўз ичига олади.

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

 

АҚШ Молия вазирлиги Эроннинг молиявий тармоқлари ҳамда айрим жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан қўшимча санкциялар жорий этилганини маълум қилди.

 

Вазирлик ҳузуридаги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОFАС) томонидан эълон қилинган янги санкциялар рўйхатига 14 нафар жисмоний ва юридик шахс, жумладан, 8 нафар шахс ва 6 та компания киритилди.

 

Санкциялар, хусусан, эронлик молиячи Али Ансорийга нисбатан қўлланилган. АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, у Эроннинг олий раҳбари Можтаба Хоманаий ҳамда мамлакат сиёсий элитасининг манфаатлари йўлида фаолият юритувчи халқаро активлар тармоғини бошқарган. Шунингдек, Ансорий давлат маблағларини ўзлаштириш ва уларни Эрон ташқарисида ноқонуний мақсадларда ишлатишда айбланмоқда.

 

Бундан ташқари, Эрон, Гонконг, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Цент-Китс ва Невисда рўйхатдан ўтган бир қатор компаниялар ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

 

АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, ушбу компаниялар санкция остидаги Эрон банклари номидан ҳар йили миллиардлаб доллар миқдоридаги маблағларни айлантириш, шунингдек, ноқонуний молиявий операцияларни яшириш мақсадида қобиқ компаниялар тармоғидан фойдаланган.

 

Янги чекловлар Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият кескинлашган бир пайтда жорий этилган. Аввалроқ АҚШ Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги ҳаракатларига жавобан мамлакат ҳудудига ҳаво зарбалари берганини билдирган эди. Шундан сўнг Теҳрон Қувайт, Баҳрайн ва Иорданиядаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар йўллаган.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"