Жаҳон

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қилинмаслигини эълон қилишни сўради.

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

 

АҚШ маъмурияти Эрондан Ҳормуз бўғозида халқаро кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича расмий баёнот беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Агентлик маълумотларига кўра, Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз бўғозидаги барча сув йўллари халқаро кемалар учун очиқ эканини расман эълон қилишни ҳамда бўғоз орқали ҳаракатланаётган кемаларга ҳужум қилинмаслигини очиқ баён этишни сўрамоқда.

 

АҚШ расмийларидан бирининг таъкидлашича, Вашингтон, шунингдек, Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи кемалардан ҳеч қандай тўлов ундирмаслигини ҳам расман маълум қилишини кутмоқда.

 

“Биз эронликлардан Ҳормуз бўғозидаги барча сув йўллари очиқ эканини ва энди кемаларга ўқ узилмаслигини оммавий равишда эълон қилишларини талаб қиламиз”, — деган АҚШ расмийси.

 

Ахiоs хабарига кўра, АҚШ ушбу баёнот 11 июль куни эълон қилинишига умид қилмоқда.

 

Reuters қайд этишича, АҚШ расмийлари сўнгги кунларда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўтказилган музокараларни самарали деб баҳоламоқда. Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"