Жаҳон

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ бир ҳафта ичида учинчи бор Эрон ҳудудига зарба берди. Бунга Ҳормуз бўғозидаги фуқаролик кемасига уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилди.

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CЕNТCОМ) 12 июлга ўтар кечаси Эрон ҳудудига навбатдаги зарбалар сериясини бошлаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Point.md.

 

CENTCOM баёнотига кўра, ҳужумлар Кипр байроғи остида Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланган GFS Galaxy контейнер кемасига Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан уюштирилган ҳужумга жавобан амалга оширилган. АҚШ ҳарбийлари маълумотига кўра, кема экипажининг бир аъзоси бедарак йўқолган, бортдаги ёнғин ва машина бўлимига етган жиддий зарар сабаб кема сафарини давом эттира олмаяпти.

 

Эроннинг Press TV телеканали эса Теҳронда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушгани, шунингдек, Сирик, Конарак, Чобаҳор, Жаск ва Бандар-Аббос шаҳарларида портлашлар овози эшитилгани ҳақида хабар берди.

 

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Эрон "нотўғри танлов қилгани" ва бунинг оқибатлари учун жавоб бераётганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғозида ҳаракатланган кемага огоҳлантирувчи ўқ узилганини, бунга кема Эрон белгилаган йўналиш бўйлаб ҳаракатланмагани сабаб бўлганини билдирди. Эрон томони Ҳормуз бўғози АҚШнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатлари тўхтатилмагунча ёпиқ қолишини маълум қилди ҳамда зарбалар давом этса, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига янги ҳужумлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Маълумот учун, 17 июнь куни АҚШ ва Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очишни назарда тутувчи доиравий келишувни имзолаганди. Бироқ 25 июнь куни бўғоздаги фуқаролик танкерига уюштирилган ҳужумдан сўнг томонлар ўртасидаги кескинлик яна кучайди. 8 июль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан тузилган меморандум энди амал қилмаслигини маълум қилган эди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"