Жаҳон

“Англияга қарши баҳс футболдан каттароқ”: Аргентина вице-президенти инглизларни “қароқчилар” деб атади

Виктория Вилярруэл Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши баҳс олдидан кескин баёнот билан чиқди. Скалоне учрашувга сиёсий тус бермасликка чақирди.

“Англияга қарши баҳс футболдан каттароқ”: Аргентина вице-президенти инглизларни “қароқчилар” деб атади

Аргентина вице-президенти Виктория Вилярруэл Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан Англияга қарши бўладиган учрашув юзасидан Х ижтимоий тармоғида баёнот берди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

“Биз босқинчи,қароқчиларга қарши ўйнаймиз. Бу шунчаки навбатдаги ўйин эмас”, — деб ёзди у.

 

Вилярруэлнинг таъкидлашича, Англияга қарши баҳс Аргентина учун нафақат спорт, балки тарихий ва сиёсий рамзий аҳамиятга ҳам эга.

 

“Бу Малвин ороллари, бу Диэго, бу Леонинг сўнгги мундиали ва босқинчиларни тўхтатиш масаласидир”, — деди витсе-президент марҳум футбол афсонаси Диэго Марадона ҳамда терма жамоа сардори Лионел Мессини назарда тутиб.

 

Мазкур баёнот Жанубий Атлантикадаги Фолкленд (Аргентинада Малвин деб аталади) ороллари устидан давом этаётган ҳудудий низолар фонида янгради. Вилярруэлнинг отаси 1982 йилда Аргентина ва Буюк Британия ўртасида Фолкленд ороллари учун бўлиб ўтган урушда қатнашган.

 

Шу билан бирга, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионел Скалоне учрашувга сиёсий тус бермасликка чақирди.

 

“Бу оддий футбол ўйини, холос. Футболни сиёсат билан аралаштириш телбалик бўларди”, — деди у.

 

Шунингдек, Аргентина хавфсизлик вазирлиги ярим финал бўлиб ўтадиган АҚШнинг Атланта шаҳридаги стадионда Фолкленд (Малвин) оролларига оид байроқлар ва бошқа рамзий буюмларни олиб кириш тақиқланишини маълум қилди.

custom img

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси эса барча айбловларни инкор этди.

custom img

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

UEFA таркибидаги қатор федерациялар Жанни Инфантинога қарши номзод топиш устида ишламоқда, бироқ FIFA президенти ҳали ҳам навбатдаги сайлов фаворитларидан бири бўлиб қолмоқда.

custom img

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

Ли Чже Мён кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона уйини сотиб, энди шахсий уй-жойи йўқлигини билдирди.

custom img

Нетаняхунинг АҚШга бориши кутилмоқда

Ташриф давомида Доналд Трамп билан учрашув ўтказилиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Украина ҳукумати истеъфога чиқди

Олий Рада Юлия Свйрйденкони бош вазир лавозимидан озод қилди.

custom img

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Бунга Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.

custom img

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди

Унга нисбатан жинсий тажовуз айбловлари қўйилганидан сўнг ФИФА уни ҳакамлар рўйхатидан чиқарган эди.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"