Ўзбекистон

Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилади

Чеклов янги қурилаётган кўприкдан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудигача бўлган масофани қамраб олади.

Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилади

Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи D-002 автомобиль йўлининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан йўл инфратузилмасини қуриш ишларини якунлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 21 июлгача D-002 автомобиль йўлининг 4-километридан 9-километригача бўлган қисмида барча транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

 

Чеклов янги қурилаётган кўприкдан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудигача бўлган масофани қамраб олади.

 

Шу муносабат билан Бекобод шаҳри ва тумани ҳамда Бўка туманидан Тошкент томон ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга D-020 Қорасув–Бўка–Бекобод автомобиль йўли орқали Бўка кўпригидан ўнгга бурилиб, А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлидан фойдаланиш тавсия этилди.

 

Пискент, Ўрта Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳридан Тошкентга йўл олувчилар эса D-002 автомобиль йўлининг 26-километридаги “Текстиль” чорраҳаси ёки 23-километрдаги Гуландон савдо мажмуаси олдидан ўнгга бурилиб, D-014 Ғазалкент–Ўрта Сарой–Нурафшон автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, ҳайдовчилар D-002 автомобиль йўлининг 9-километридаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудидан маҳаллий аҳамиятга эга 10В-111Б йўли орқали Ўрта Сарой қишлоғидан А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлига чиқиб, Тошкент томон ҳаракатланишлари мумкин.

 

Масъуллар ҳайдовчилардан вақтинчалик чекловни инобатга олиб, қатновларини олдиндан режалаштириш ҳамда тавсия этилган айланма йўллардан фойдаланишни сўради.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT (Бus Rapid Transit) тизимини жорий этиш режалаштирилган. Лойиҳа амалга оширилгач, икки шаҳар ўртасидаги қатнов вақти қарийб икки баравар қисқариб, 30 дақиқани ташкил этиши, 150 мингдан ортиқ аҳолининг ҳаракатланиши эса янада хавфсиз ва қулай бўлиши кутилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.