Жиноят

Теlegram'да наркошоп очган собиқ футболчи ушланди

У аввал ҳам шу турдаги жиноят учун судланган бўлишига қарамай, ноқонуний фаолиятини қайта йўлга қўйган.

Теlegram'да наркошоп очган собиқ футболчи ушланди

Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Telegram мессенжерида турли номлар остида фаолият юритган ботлар орқали гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

 

Маълум қилинишича, ботлар фаолиятини бошқарган шахс икки ой аввал Жиноят кодексининг 278-8-моддаси учинчи қисми "а" банди билан судланган бўлишига қарамай, жиноий фаолиятини яна давом эттирган.

 

Тергов маълумотларига кўра, 1999 йилда туғилган ушбу фуқаро илгари профессионал футбол клубида тўп сурган, ҳозирда эса болалар оромгоҳида жисмоний тарбия машғулотларини олиб борган. У бир нечта "наркошоп" фаолиятини қайта йўлга қўйгани аниқланган.

 

Суриштирув давомида унга тегишли Тelegram-ботлар орқали гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдосидан олинган маблағлар криптоактивларга айлантирилиб, шахсий криптобиржа аккаунти орқали турли молиявий операциялар амалга оширилгани аниқланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний фаолият давомида 550 миллион сўмдан ортиқ маблағ турли криптоҳамён манзилларига ўтказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси иккинчи қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.