Ўзбекистон

Зангиотада “заправка” портлади: уч киши жароҳатланди

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Зангиотада “заправка” портлади: уч киши жароҳатланди

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро тан жароҳати олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 16 июль куни соат 22:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўли бўйида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчасида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, шохобча ҳудудидаги пропан газ сақлаш сиғими ҳамда пропан ташишга мўлжалланган махсус автомобилда чақнаш содир бўлган.

 

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар ёнғинни 17 июль куни соат 00:04 да тўлиқ бартараф этган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган уч нафар фуқаро шошилинч тиббий ёрдам бригадалари томонидан шифохонага олиб борилган. Уларнинг саломатлиги юзасидан қўшимча маълумот берилмаган.

 

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.