Жаҳон

Эрон олий раҳбари уруш тугамагунча омма олдида кўриниш бермайди — ТАСС

Қарор хавфсизлик билан боғлиқ бўлиб, мамлакатдаги вазият барқарорлашгач Мужтабо Хоманаийнинг жамоатчилик олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Эрон олий раҳбари уруш тугамагунча омма олдида кўриниш бермайди — ТАСС

Эроннинг олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил билан уруш якунланиб, мамлакатдаги хавфсизлик вазияти барқарорлашмагунча омма олдида чиқиш қилмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги эронлик манбага таяниб хабар берди.

 

Нашр манбасининг айтишича, бундай қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.

 

"Ҳукумат вазият барқарорлашишини кутмоқда. Шундан кейин олий раҳбар жамоатчилик олдида чиқиш қилади", — дея маълум қилган манба.

 

Қайд этилишича, Хоманаийнинг хорижий давлат раҳбари билан илк алоқаси Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ёки шахсий учрашув шаклида бўлиши мумкин.

 

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаган. Ҳаво ҳужумлари оқибатида Эроннинг аввалги олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳамда мамлакатнинг яна бир қатор юқори мартабали раҳбарлари ҳалок бўлган.

 

Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи англашув меморандумини имзолаган. Шундан сўнг томонлар Швейсариянинг Бюргеншток ҳудудида Қатар ва Покистон воситачилигида музокаралар ўтказган.

 

Бироқ 8 июль куни АҚШ Теҳронни аввалги келишувларни, хусусан, Ҳормуз бўғози бўйича мажбуриятларни бузганликда айблаб, Эронга нисбатан кенг кўламли ҳаво ҳужумларини қайта бошлаган.

 

13 июль куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоий Теҳрон меморандум шартларини бузмаганини, унинг бажарилмай қолиши учун масъулият АҚШ зиммасида эканини маълум қилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"