Когонда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди
Гумонланувчи юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони ишга юбормоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқарони алдаган шахс фош этилди.
Маълум қилинишича, фуқаро З.И. фуқаро Ш.И.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 8 минг АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишини айтган. У келишилган маблағнинг 1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Текширув давомида ушбу маблағ ҳисобидан 200 АҚШ доллари жабрланувчига қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








