Ўзбекистон

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун ер ҳамда мол-мулк солиғи 10 баравар оширилиши мумкин

Иситиш қозонхоналари демонтаж қилинган ёки электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналарга оширилган мол-мулк ва ер солиғи татбиқ этилмайди

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун ер ҳамда мол-мулк солиғи 10 баравар оширилиши мумкин

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида жойлашган иссиқхоналарга нисбатан ер ва мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 31 июлга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналар эгаллаган қишлоқ хўжалиги ерларига ер солиғи амалдаги ставканинг 10 баравари миқдорида белгиланади. Шунингдек, бундай иссиқхоналарга нисбатан амалдаги солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.

 

Бунда иситиш қозонхоналари демонтаж қилинган ёки электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналарга оширилган мол-мулк ва ер солиғи татбиқ этилмайди. Бу ҳақдаги маълумотларни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган тақдим этади.

 

Қонун лойиҳасига кўра, мазкур ўзгартиришлардан мақсад Тошкент шаҳри ва вилоятидаги экологик вазиятга иссиқхона хўжаликларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда иссиқхоналарда экологик хавфсиз ва энергия тежамкор иситиш технологияларидан фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли бошқа ёқилғилардан фойдаланадиган янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2026-йил 1 июндан тақиқланган.

 

Шунингдек, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхона хўжаликларини Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасига босқичма-босқич кўчириш режалаштирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.