Жаҳон

Аргентинанинг ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Буэнос-Айресда тартибсизликлар юз берди

Тартибсизликлар оқибатида камида 15 киши қўлга олинди.

Аргентинанинг ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Буэнос-Айресда тартибсизликлар юз берди

2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасининг Испанияга мағлуб бўлганидан сўнг Буэнос-Айрес марказида мухлислар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

 

Воқеа Аргентина пойтахтидаги футбол байрамлари анъанавий тарзда нишонланадиган Обелиск ёдгорлиги атрофида содир бўлган. Финал учрашувини томоша қилиш учун минглаб мухлислар ушбу ҳудудга тўпланган. Вазият ярим тунгача тинч кечган, бироқ бир гуруҳ мухлис ҳимоя тўсиқларини бузиб ўтишга уринганидан кейин тартибсизликлар бошланган.

 

Шундан сўнг айрим мухлислар полиция ходимларига шиша идишлар ва бошқа буюмларни улоқтирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ҳамда сув пуркагич машиналардан фойдаланган.

 

Маҳаллий ОАВ тарқатган суратларда кўчаларга турли буюмлар сочилиб кетгани, шунингдек, ерда ётган мухлисни тепган полициячи акс этгани айтилмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар ортидан камида 15 киши қўлга олинган. Яна бир неча киши жароҳатланган, бироқ уларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

 

Финал учрашувида Испания қўшимча бўлимларда Ферран Торрес урган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди.

 

Учрашув интизомий можаролар билан ҳам йодда қолди. Аргентина ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес ўйин давомида қизил карточка олди. Леандро Паредес эса финал ҳуштагидан сўнг Испания ҳимоячиси Эрик Гарсияга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди.

 

Шу билан бирга, Аргентина президенти Хавер Милей терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатда умумхалқ дам олиш куни эълон қилинишини маълум қилди. Байрам санаси футболчилар ва мураббийлар штаби билан келишилган ҳолда белгиланади.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"