Жаҳон

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди


 
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг маълум қилишича, Эрон билан давом этаётган уруш мамлакатга ҳозиргача 37,5 миллиард долларга тушган. Бу Пентагон эълон қилган аввалги ҳисоб-китобдан қарийб 8 миллиард долларга кўпдир. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Ҳегсет бу рақамни Сенатнинг маблағ ажратиш қўмитасидаги эшитувда эълон қилган. Унинг айтишича, ҳисоб-китобга уруш бошланганидан буён қилинган харажатлар ҳамда 30-центабргача режалаштирилган ҳарбий харажатлар киритилган.


 
Шу билан бирга, Трамп маъмурияти Конгрессдан Эрон билан боғлиқ ҳарбий амалиётларни давом эттириш учун қўшимча 90 миллиард доллар атрофида маблағ ажратишни сўраган. Пентагон раҳбарияти бу маблағ ҳарбий тайёргарликни сақлаш, қурол-яроғ захираларини тўлдириш ва амалиётларни давом эттириш учун зарурлигини билдирган.


 
Сенатдаги эшитув давомида айрим қонунчилар уруш харажатлари ва ҳарбий стратегия юзасидан маъмуриятни танқид қилган. Улар можаро қанча давом этиши ва қўшимча маблағлар қандай сарфланиши ҳақида батафсил маълумот талаб қилган.


 
АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ шу ой бошида бузилганидан бери томонлар ҳар куни ўзаро зарбалар алмашмоқда. Пентагон маълумотига кўра, можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"