Жаҳон

“Теҳрон музокараларга жиддий ёндашмаяпти” – Рубио

Ҳормуз бўғозидаги кескин сабаб энергетика бозорида хавотирлар кучайган.

“Теҳрон музокараларга жиддий ёндашмаяпти” – Рубио

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Эрон билан инқирозни дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларга ҳамон тайёрлигини, бироқ Теҳрон ҳозирча бунга жиддий ёндашмаётганини маълум қилди. У бу баёнотни Филиппин пойтахти Манилада АSEAN ташқи ишлар вазирлари йиғилиши чоғида берди.

 

Рубионинг айтишича, АҚШ ҳар доим дипломатияни устувор деб билган, аммо Эрон музокараларни чўзишга уринаётгани ва амалий қадамлар ташламаётгани кузатилмоқда. Унинг фикрича, музокаралар муваффақиятли бўлиши учун ҳар икки томон бирдек манфаатдор бўлиши керак.

 

Давлат котиби, шунингдек, Эроннинг Ҳормуз бўғози устидан назорат ўрнатиш ва халқаро кемалардан тўлов ундириш режалари "ниҳоятда хавфли претседент" яратишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар бундай амалиётга йўл қўйилса, бошқа давлатлар ҳам халқаро денгиз йўлларига нисбатан шундай даъволарни илгари суриши мумкин, бу эса глобал савдо ва энергетика хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиради.

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик туфайли айни дамда Қизил денгиз орқали нефть ташиш яна издан чиққан, бир нечта Саудия нефть танкерлари хавфсизлик сабаб йўналишини ўзгартирган. Бу эса жаҳон энергия бозорларида янги хавотирларни кучайтирган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"