Жаҳон

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туннелнинг қулашига метан газининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

 

Ҳиндистоннинг Сикким штатида қурилаётган гидроэлектр станцияси туннелида юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди.

 

The Times of India нашри хабарига кўра, қутқарувчилар туннель остидан 20 нафар ишчининг жасадини олиб чиққан. Улардан 13 нафарининг шахси аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, туннель ичида 27 киши бўлган. Улардан 2 нафари омон чиқишга муваффақ бўлган, яна 5 нафар бедарак йўқолган ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.

 

Қутқарув операцияси туннель ичида газ тўпланиб қолгани сабаб мураккаблашмоқда. Мутахассислар ҳодисага метан газининг сизиб чиқиши ва портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

 

Воқеа Ҳиндистон Миллий гидроэлектр компанияси (NHPC) томонидан барпо этилаётган 7 километрлик туннелда содир бўлган. Қурбонлар орасида компаниянинг юқори лавозимли ходимларидан бири ҳам бор.

 

Маҳаллий ҳокимият ҳодиса юзасидан махсус экспертлар гуруҳи томонидан кенг қамровли тергов ўтказилишини маълум қилди.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.