Ўзбекистон

Андижонда 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқартирган ота жазоланди

ЙПХ томонидан тўхтатилган Спарк автомобили рулида 11 ёшли бола, олд ўриндиқда унинг укаси, орқа ўриндиқда эса отаси ўтиргани аниқланди.

Андижонда 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқартирган ота жазоланди

 

Андижон вилоятининг Асака туманида вилоят Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Spark русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув чоғида транспорт воситасини 4-синф ўқувчиси бўлган 11 ёшли бола бошқараётгани аниқланган. Автомобилнинг олд йўловчи ўриндиғида унинг укаси, орқа ўриндиғида эса отаси бўлган.

 

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга автомобилни бошқаришга берганлиги учун ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, Андижон вилоятида ўтказилаётган рейдлар давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқариш, маст ҳолда рулга ўтириш ва бошқа қоидабузарликлар ҳам аниқланмоқда.

 

Масъуллар қайд этишича, рейдлар бошланганидан буён 4 мингдан ортиқ транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. Улар орасида 150 дан ортиқ ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг рулга ўтиргани, 400 дан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқаргани, 100 га яқин рухсатсиз ойна қорайтириш ҳамда 80 га яқин маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолати қайд этилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.