Жаҳон

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

 

АҚШ расмийлари 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Испания терма жамоасининг мукофот пулидан 30 фоизлик солиқ ундиришни режалаштирмоқда.

 

Fox News хабарига кўра, Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси учун 53,5 миллион доллар мукофот пули олган. АҚШ солиқ қонунчилигига мувофиқ, ушбу маблағнинг 16,05 миллион доллардан ортиқ қисми солиқ сифатида ундирилиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, FIFА одатда мусобақа ғолибларини мезбон давлатдаги солиқлардан озод қилади. Бироқ бу сафар АҚШ томони Испания терма жамоаси ягона юридик субъект эмас, балки алоҳида солиқ тўловчилардан иборат делегация сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, АҚШ Конгресси вакиллари хорижий делегациялар мамлакат солиқ қонунчилиги талабларини олдиндан инобатга олиши лозимлигини билдирган. Айрим қонунчилар эса Испанияга нисбатан қўлланаётган юқори солиқ ставкасини танқид қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 финалида Испания терма жамоаси Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида навбатдаги жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритган эди.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.