Жиноят

Таиланддан Ўзбекистон ва қўшни давлатларга наркотик олиб ўтган трансмиллий жиноий тармоқ фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида жами 34,58 килограмм наркотик модда мусодара қилиниб, уларни қабул қилиб олиши ва қайта ишлаши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Таиланддан Ўзбекистон ва қўшни давлатларга наркотик олиб ўтган трансмиллий жиноий тармоқ фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Таиланддан дунёнинг турли шаҳарлари орқали Ўзбекистон ва қўшни давлатларга гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб кириш билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

 

Маълум қилинишича, жиноий схема ижтимоий тармоқларда "Рамзан" тахаллуси билан танилган шахс томонидан бошқарилган. Гуруҳ Таиланддан наркотик моддаларни етказиб беришни мувофиқлаштириб, божхона назоратини четлаб ўтиш учун мураккаб логистика ва ниқоблаш усулларидан фойдаланган.

 

Тергов материалларига кўра, контрабанда учун асосан Ўзбекистонга илк бор келаётган қўшни давлат фуқаролари танланган. Наркотик моддалар қуруқ сут, зираворлар, шоколад пастаси, кетчуп, шампунь ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларига яширилган.

 

2024 йил 4 июнь куни Пҳукетдан учиб келган қўшни давлат фуқароси багажида қуруқ сут ва зираворлар қадоқларига жойлаштирилган 7 килограмм 180 грамм мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уринган вақтида ушланди.

 

Кейинчалик жиноий гуруҳ тўғридан-тўғри рейслар орқали наркотик олиб кириш хавфли эканини англаб, учинчи давлатлар орқали транзит йўналишлардан фойдаланишга ўтган.

 

Жорий йилнинг 4 июль куни Бангкок–Ветнам–Сеул–Тошкент йўналиши бўйича учиб келган яна бир йўловчи багажида 11 килограмм 100 грамм гашиш мойи аниқланган. Йўловчи тезкор кузатув остида Чилонзор туманидаги автовокзалгача кузатилиб, унинг юклари текширилганда наркотик моддалар шоколад пастаси, шампунь, кетчуп ва зираворлар қадоқларига яширилгани маълум бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу юк транзит тарзида Қозоғистонга олиб чиқилиши режалаштирилган.

 

12 июль куни эса Бангкок–Шаржа–Тошкент йўналиши орқали келган йўловчининг багажидан озиқ-овқат қадоқлари ичига яширилган қарийб 4,5 килограмм мефедрон мусодара қилинди.

 

Трансмиллий гуруҳнинг навбатдаги уринишига 15 июль куни чек қўйилди. Бангкок–Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича учиб келган йўловчининг багажидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва шампунь идишлари ичидан 11 килограмм 860 грамм гашиш мойи топилди.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу наркотик юкнинг якуний қабул қилувчиси ҳам аниқланди.

 

Юнусобод туманида манзил ҳавола усулида қолдирилган 11,86 килограмм гашиш мойини олиб кетишга келган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

 

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи гашиш мойини бошқа моддалар билан қайта ишлаб, тайёр маҳсулотни "закладка" усули орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тарқатиши, кейинчалик эса қўшни давлатларга олиб чиқилиши учун тайёрлаши лозим бўлган.

 

Тезкор тадбирлар якунида трансмиллий жиноий гуруҳ томонидан Таиланддан Ўзбекистон ва қўшни давлатларга етказилиши режалаштирилган жами 34,58 килограмм наркотик модда мусодара қилинди. Шундан 11,62 килограмми мефедрон, 22,96 килограмми эса гашиш мойи экани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"