Ўзбекистон

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ, қарийб 90 миллион АҚШ доллари зарар етказилгани айтилаётган жиноят иши бўйича суд жараёни 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида бошланади.

 

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, иш Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида судья Дадахонова раислигида кўриб чиқилади. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура томонидан олиб борилган.

 

Судланувчилар сифатида Ғанчар Уммат ўғли Узоқов, Тимур Бадриддинович Шариксиев, Алижон Ғаниевич Ашуров ҳамда Сухроб Санжарович Сайфутдинов иштирок этмоқда.

 

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” ва “б” бандлари (пора олиш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда 301-моддаси 1-қисми (ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) бўйича айблов эълон қилинган.

 

Айни пайтда судланувчиларнинг айби суд томонидан исботланмаган. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, шахс суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан айбдор деб топилмагунча айбсиз ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил май ойида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупсион схема фош этилганини маълум қилганди. Тергов маълумотларига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда айрим хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари иштирокидаги жиноий гуруҳ фуқаролардан расмий тўловлардан ташқари 7–12 минг АҚШ долларидан ноқонуний маблағ йиққан.

 

Тергов давомида ушбу схема орқали қарийб 90 миллион доллар, шунингдек, алоҳида эпизодлар бўйича яна 45 миллион доллар ноқонуний олингани аниқлангани билдирилган.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"