Жаҳон

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон яқин ҳафталарда Хитойда ишлаб чиқарилган 400 тагача кўчма ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларининг илк партиясини қабул қилиши кутилмоқда. Етказиб берилиши режалаштирилаётган тизимлар орасида QW-12 ва FN-16 русумлари борлиги айтилмоқда. Битим қиймати 60–70 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.

 

Ушбу қуроллар Эроннинг қисқа масофали ҳаво мудофааси имкониятларини тиклашга хизмат қилади. АҚШ ва Исроил билан юз берган сўнгги ҳарбий тўқнашувлар давомида Эроннинг бир қатор ҳаво мудофаа объектлари зарба остида қолган эди. Етказиб бериладиган ушбу ракета мажмуалари паст баландликда учувчи самолёт, вертолёт ва дронларга қарши самарали восита ҳисобланади.

 

Қурол-яроғни етказиб бериш бўйича келишув Гонконгда рўйхатдан ўтган Zhongqing Baoshang International Investment компанияси орқали амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, юкни Эронга қайси йўналиш орқали етказиш масаласи ҳамон муҳокама қилинаётгани, ҳаво ва қуруқлик йўллари кўриб чиқилаётгани айтилмоқда. Хитой расмийлари бу борадаги маълумотларни рад этган, Покистон эса юк транзитига алоқадорлиги ҳақидаги тахминларни инкор қилган.

 

Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, кўчма зенит-ракета мажмуалари Эроннинг стратегик ҳаво мудофаа тизимлари ўрнини боса олмайди, бироқ ҳарбий базалар, муҳим инфратузилма объектлари ва қўшинларни паст баландликдан амалга ошириладиган ҳужумлардан ҳимоя қилиш имкониятини сезиларли даражада оширади. Бундай тизимларнинг мобил характерга эгалиги уларни аниқлаш ва йўқ қилишни ҳам мураккаблаштиради.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"