Жиноят

Жиззах ва Паркентда минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилинди

Текширувларда жами 1 174 тонна асфальт ва 672,7 млн сўм бюджет маблағлари билан боғлиқ қонунбузарликлар фош этилган.

Жиззах ва Паркентда минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилинди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида ободонлаштириш бошқармалари мансабдор шахслари иштирокида минг тоннадан ортиқ асфальтни талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди. 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари 6 та ички йўлда асфалтлаш ишларини амалда бажармаган ҳолда, харид қилинган қиймати 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфальтни нақд пулга сотиб юборгани ва маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатгани аниқланган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Паркент тумани бўлими ўтказган текширувда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “G.W.” МЧЖ томонидан 540 тонна асфальт етказиб берилмаган бўлса-да, маҳсулот қабул қилингани ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштиргани маълум бўлган. Натижада 324 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.