Ўзбекистон

Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

“Spark” бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган.

Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

 

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими маст ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

 

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон тумани «Ўқчи» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 40В064 автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган А. Э. маст ҳолда “Spark” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, тунги хизматни олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.

 

Оқибатда сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

Маълум қилинишича, Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ортидан онаси, турмуш ўртоғи ҳамда икки нафар фарзанди қолди.

 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.