Жиноят

Сирдарёда собиқ мураббийи шилқимлик қилган қизга тайинланган жарима бекор қилинди

Мураббий 5 суткага қамалди. Қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун жаримага тортилган эди.

Сирдарёда собиқ мураббийи шилқимлик қилган қизга тайинланган жарима бекор қилинди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида собиқ мураббийи томонидан жинсий шилқимликка учраган 18 ёшли қизга майда безорилик учун тайинланган маъмурий жарима апелляция инстанцияси томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти судлари хабар бeрди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа 2026 йил 17 июль куни Сайхунобод туманидаги "Шодлик" маҳалласида жойлашган хиёбонда содир бўлган. Спорт мактабида мураббий бўлиб ишловчи С.Х. аввал ўзига шогирд бўлган қизни учратиб, унга жинсий алоқа таклиф қилган ва шаҳвоний шилқимлик қилган. Қизнинг бундан жаҳли чиққан, С.Х билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилган.

 

Сайхунобод туман суди С.Х.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

 

Шу билан бирга, қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари — 1 млн 236 минг сўм миқдорида жарима белгиланган эди.

 

Кейинчалик мазкур қарор устидан берилган шикоят Сирдарё вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Суд биринчи инстанция қарорини қизга нисбатан бекор қилди.

 

Апелляция инстанцияси қарорида қайд этилишича, қизнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси мавжуд эмас. Шу сабабли унга оид маъмурий иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-қисми асосида тугатилди.

 

Шунингдек, вилоят суди маъмурий иш бўйича суриштирув ҳаракатларини олиб борган ички ишлар органи профилактика инспектори ҳамда ишни кўрган Сайхунобод туман судининг тергов судьясига нисбатан тегишли тақдимномалар киритди.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

custom img

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

custom img

Жиззах ва Паркентда минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилинди

Текширувларда жами 1 174 тонна асфальт ва 672,7 млн сўм бюджет маблағлари билан боғлиқ қонунбузарликлар фош этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"