Жаҳон

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тўхтатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларда муайян силжиш кузатилаётганини маълум қилди. Бироқ Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг томонлар ўртасида музокаралар бошланганига оид баёнотини рад этди, дея хабар берди Reuters.

 

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид ал-Ансорийнинг айтишича, воситачилар иштирокидаги мулоқотлар муҳим босқичга кирган. Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

 

Шунга қарамай, Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилаётганини инкор этди. Теҳрон фақат Уммон билан Ҳормуз бўғози масаласида мулоқот қилаётганини, яқин кунларда АҚШ билан учрашувлар режалаштирилмаганини билдирди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Эрон билан музокаралар бошланганини ва Теҳрон келишувга эришиш учун "сўнгги имконият"га эга эканини айтганди. Бироқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳамда Молия вазири Скотт Бессент музокаралар ҳали якунланмаганини, аммо Ҳормуз бўғози орқали кемалар қатновини тиклаш бўйича ижобий силжиш кузатилаётганини маълум қилди.

 

Рубионинг сўзларига кўра, томонлар якуний келишувга ҳали эришмаган, бироқ бунга яқинлашмоқда. Бессент эса бўғозни қайта очиш бўйича келишув сешанба ёки чоршанба куни имзоланиши мумкинлигини айтди.

 

Мазкур баёнотлар фонида жаҳон бозорида нефть нархи пасайди. Brent маркали нефть нархи 4 фоиздан ортиқ арзонлади. Инвесторлар Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш тез орада тикланишига умид қилмоқда. Аммо бўғозда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.

 

Буюк Британиянинг Денгиз савдоси операциялари маркази (УКМТО) маълумотига кўра, Уммон соҳиллари яқинида Ҳормуз бўғози ҳудудида ҳаракатланган қуруқ юк кемаси номаълум снаряд зарбасига учраган. Reuters манбалари экипаж кемани тарк этганини, денгизчилардан бири бедарак йўқолганини хабар қилди.

 

Таҳлилчиларга кўра, Эрон Ҳормуз бўғози ва минтақадаги денгиз йўлларидан босим воситаси сифатида фойдаланишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Reuters манбалари АҚШ уруш давомида юқори аниқликдаги узоқ масофали ракеталар захирасининг сезиларли қисмини сарфлаб бўлгани ҳақида хабар берди. Бу эса Вашингтоннинг узоқ муддатли ҳарбий салоҳияти борасида саволларни кучайтирмоқда.

 

Воситачилар музокараларда ижобий силжиш кузатилаётганини билдираётган бўлса-да, АҚШ ва Эрон расмийлари томонлар ўртасидаги мулоқот масаласида ҳануз бир-бирига зид баёнотлар бермоқда.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"