Жаҳон

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда

Теҳрон ва Оман бўғоз орқали вақтинчалик кемалар қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда

Эрон Ҳормуз бўғози орқали денгиз қатновини қайта йўлга қўйиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, Эрон Оман билан Ҳормуз бўғози орқали кемалар қатновига оид келишув тузишга яқин. Бироқ бу келишув сув йўлининг тўлиқ очилишини англатмайди. Ароқчи Эрон АҚШдан тинчлик келишувини бузганлик учун компенсация кутаётганини билдирди.

 

Айни пайтда Эрон ва Оман Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати учун вақтинчалик йўналиш тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Таклиф этилаётган тартибга кўра, тижорий кемалар бўғозга Эрон ҳудудий сувлари орқали кириб, Оман ҳудудий сувлари орқали чиқади.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу вақтинчалик йўналиш икки ойдан тўрт ойгача амал қилиши мумкин. Зарурат туғилса, унинг амал қилиш муддати узайтирилади.

 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Ҳусайн Моҳебби эса Ҳормуз бўғози нафақат иқтисодий ва денгиз йўли, балки мамлакатнинг геосиёсий устунлиги рамзи эканини таъкидлади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"