Ўзбекистон

Татаристонда дрон ҳужумидан ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган фуқароларни олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Татаристонда дрон ҳужумидан ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди

10 август куни Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида содир бўлган дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари сони 8 нафарга етди. Яна бир неча нафар ўзбекистонлик турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ҳалок бўлган фуқаролар Нижнекамск ҳудудидаги қурилиш корхоналаридан бирида қурувчи бўлиб фаолият юритган.

 

Ҳодиса ортидан Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинган.

 

Комиссия зиммасига жароҳатланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга зарур тиббий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш, ҳалок бўлган ўзбекистонликларни махсус авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда марҳумларнинг яқинларига кўмаклашиш вазифалари юклатилган.

 

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миграция агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилган.

 

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойида бўлиб, Россия томони билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда.

 

Жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида тезкор маълумот олиш учун Қозондаги Ўзбекистон Бош консули билан +79656007979, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан эса +79257508757 ва +79251270002 рақамлари орқали боғланиш мумкин.

 

Аввалроқ, Нижнекамск шаҳрида 10 август куни қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"