Жиноят

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрида тадбиркорлардан қўрқитиш ва зўравонлик йўли билан йирик миқдорда пул маблағларини талаб қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди.

 

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган икки нафар фуқаро ўзини Иззат деб таништирган шахс ва унинг шериклари томонидан қўрқитиш ҳамда босим остида пул маблағлари талаб қилинганини билдирган.

 

Мурожаатчилардан бирининг айтишича, ундан BMW X5 автомашинаси учун 30 минг доллар, ошхона мебели учун эса 15 минг доллар тўлаш талаб қилинган. Умумий ҳисобда ундан 70 минг доллар олиб қўйилгани маълум қилинган.

 

Иккинчи мурожаатчи эса бизнесга мажбуран шерик қилинганини, унга нисбатан зўравонлик ишлатилгани ва қўрқитиш орқали автомашина сотиб олишга ҳамда жами 38 минг доллар беришга мажбур қилинганини билдирган.

 

Терговга қадар текширув давомида яна бир аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. У ўзининг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитилганини, учрашувга ва жинсий алоқага мажбурланганини маълум қилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчининг шахси аниқланган. Тергов маълумотларига кўра, у 1988 йилда туғилган Исоқ исмли шахс бўлиб, «Иззат Назарбек» лақаби билан танилган. У Учтепа туманидаги спорт залида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

 

Тезкор тадбир доирасида гумонланувчида икки дона қурол ва ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланган. Кўздан кечириш давомида «Байкал» русумли икки дона тўппонча, уларга тегишли ўқ-дорилар, пичоқлар ва тўппонча ғилофи процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 121-моддаси 4-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"