Жаҳон

Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 132 кишига етди

1 575 та турар жой биноси зарар кўрган, мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилинган.

Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 132 кишига етди

 

Колумбияда содир бўлган 7,4 магнитудали кучли зилзила оқибатида 132 киши ҳалок бўлди, яна 570 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Caracol телеканали расмий маълумотларга таяниб хабар берди.

 

Зилзила душанба куни эрталаб мамлакат ғарбидаги Чоко департаментининг Сан-Хосе-дел-Пальмар муниципалитети яқинида юз берган эди. Ер силкиниши Колумбиянинг катта қисми, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам сезилган.

 

Табиий офат оқибатида 1 575 та турар жой биноси зарар кўрган, шундан 37 таси тўлиқ вайрон бўлган. Шунингдек, 18 та тиббиёт муассасаси, 52 та таълим муассасаси, 18 та йўл ва еттита аэропорт зарар кўрган.

 

Энг оғир вазият Перейра ва Кофе минтақаси, шунингдек, Валле-дел-Каука ва Чоко департаментларида кузатилмоқда. Мамлакатнинг қатор ҳудудларида қизил хавф даражаси эълон қилинган, айрим аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 

Колумбия ҳукумати миллий фалокат ҳолатини эълон қилган. Айни пайтда ҳудудларда қидирув-қутқарув ва зарарларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, мазкур зилзила Колумбияда сўнгги ўн йил ичида қайд этилган энг кучли сейсмик ҳодисалардан бири бўлган. Ер силкинишлари Венесуэла, Эквадор ва Панамада ҳам сезилган.

 

АҚШ табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашиш учун қарийб 16 миллион доллар ажратган.

custom img

Трамп маъмурияти 175 мингдан ортиқ АҚШ визасини бекор қилди

АҚШ Давлат департаменти визалар асосан жиноий фаолият, виза қоидаларини бузиш, фирибгарлик ва миллий хавфсизликка таҳдидлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бекор қилинганини билдирди.

custom img

Трамп Эрондан АҚШ аскарлари ўлими учун компенсация талаб қилмоқда

АҚШ президенти бу масалани Теҳрон билан келгусидаги музокараларда кўтаришини айтди.

custom img

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди.

custom img

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Зилзила Чоко провинциясида 107 километр чуқурликда қайд этилган ва мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

custom img

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади.

custom img

Татаристондаги дрон ҳужумида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган.

custom img

Эрон “Макка” пактидан хавотирда эмаслигини билдирди

Теҳрон янги хавфсизлик келишуви Эрон манфаатларига қарши қаратилганига асос кўрмаётганини маълум қилди.

custom img

Қозоғистон Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилди

Москва Остонанинг можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"