Ўзбекистон

Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимини калтаклади

Дамасъни маст ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ва унинг яқинлари хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларига қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказган.

Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимини калтаклади

 

Сурхондарё вилояти Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимларига фаол қаршилик кўрсатилиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 9 август куни Ангор туманида 1987 йилда туғилган фуқаро Т. У. «Damas» автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларини кўриб, ҳаракат йўналишини ўзгартирган ва қочишга уринган.

 

ЙПХ ходимлари автомашинани кузатиб бориб, «Илғор» маҳалласидаги хонадон яқинида ҳайдовчини тўхтатган. У автомобилдан тушиб, қочишга ҳаракат қилган. Ходимлар ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганини аниқлаб, уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб боришга уринган.

 

Шу вақтда воқеа жойига ҳайдовчининг укалари, турмуш ўртоғи ва қўшниси етиб келиб, хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Натижада икки нафар ЙПХ ходимига тан жароҳати етказилган.

 

Ҳолат юзасидан Ангор тумани прокуратураси ва ИИБнинг тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни ўрганган. Шу куннинг ўзида фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"