Ўзбекистон

Ўзбекистонда йил бошидан буён иш жойларида 146 киши ҳалок бўлди

Январь–июль ойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён иш жойларида 146 киши ҳалок бўлди

 

2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

 

Инспекция маълумотларига кўра, қайд этилган ҳодисаларнинг 24 таси гуруҳий, 372 таси оғир оқибатли, 132 таси эса ўлим билан якунланган.

 

Ҳисобот даврида бахтсиз ҳодисалар оқибатида жами 580 нафар фуқаро жабрланган. Уларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил тан жароҳати олган, 146 нафари эса вафот этган.

 

Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик ҳамда ойлик тўловлар кўринишида жами 11 миллиард 379 миллион сўм ундириб берилган.

 

Таққослаш учун, 2025 йил давомида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, уларда 961 киши жабрланган ва 248 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

 

Шундай қилиб, 2026 йилнинг дастлабки етти ойида қайд этилган бахтсиз ҳодисалар сони 2025 йилнинг тўлиқ йилидаги кўрсаткичнинг қарийб 62 фоизини, ўлимлар сони эса 63 фоизини ташкил этган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"