Жиноят

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 3 ёшли болага нисбатан зўравонлик қилингани  юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Яшнобод туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан Болалар омбудсмани котибиятига вояга етмаган болага нисбатан зўравонлик қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатда 1989 йилда туғилган А.Т. исмли аёл 2023 йилда туғилган ўғли А.И.га мунтазам равишда жисмоний зўравонлик қилаётгани, шунингдек, унга ухлатувчи дори воситаларини бериб, болани қаровсиз ва парваришсиз қолдираётгани билдирилган.

 

Болалар омбудсманининг расмий сўрови асосида ҳолат Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, болага нисбатан муттасил тазйиқ ва қийнаш ҳолатлари юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, болага нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

 

Ҳозирда боланинг соғлиғини тиклаш учун зарур тиббий муолажалар кўрсатилган ва унинг саломатлиги барқарор яхши ҳолатда экани маълум қилинди.

 

Туман васийлик органи томонидан боланинг қонуний манфаатларини инобатга олган ҳолда вақтинча васийлик таъминланган. А.Т.ни ота-оналик мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга тақдим этиладиган ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

Болалар омбудсмани боланинг хавфсиз ва соғлом муҳитда яшашини таъминлаш масаласини назоратида давом эттиришини билдирди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.